"Манчестер Юнайтед" "Лестер"нинг икки футболчисини қўлга киритмоқчи
22 фев 2023 21:29
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед" "Лестер"нинг икки футболчисини қўлга киритмоқчи
"Манчестер Юнайтед" "Лестер"нинг икки футболчиси — Жеймс Мэддисон ва Юри Тилемансни сотиб олмоқчи.
25 ёшли Тилеманс шартномасини узайтирмаса, 2023 йилнинг ёзида эркин агент сифатида "қизил иблислар" сафига қўшилиши мумкин, Мэддисон учун эса каттароқ сумма тўланиши лозим, чунки 26 ёшли футболчи яхши ўйин кўрсатмоқда.
Мэддисоннинг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Жорий мавсум ҳужумкор ярим ҳимоячи барча турнирларда 19 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Тилеманс эса 2022/23 йилги мавсум “Лестер” сафида 28 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар