

Шу орқали манкунианликлар лигада илк маротаба 90-дақиқагача мағлуб бўлиб турган ҳолда, қўшимча дақиқаларда икки гол уриб, ғалабани илиб кетди. 26-дақиқада МЮ гол ўтказиб юборганди. 87-дақиқада захирадан майдонга тушган Скотт Мактомини 90+3 ва 90+7-дақиқаларда гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим қилди. Жамоа тарихида бундай ҳолат ЕЧЛ баҳсида содир бўлган бўлса-да, АПЛда бўлмаганди.
Эрик тен Хаг шогирдлари 8 турдан кейин 12 очко тўплаган ҳолда АПЛ турнир жадвалида 10-ўринда бормоқда.



