

Манчестерликлар 20 ёшли футболчини сотишга қарор қилди. Манбага кўра, аргентиналик 20 ёшли футболчига «Челси» жиддий қизиқиш билдирмоқда. МЮ раҳбарияти ҳам ёзда Гарначо бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Клуб Гарначони 76 млн еврога сотишга рози.
Жорий мавсум Гарначо 54 ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 10 голли ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.



