"Манчестер Юнайтед" футболчиси бугун "Интер"да тиббий кўрикдан ўтади

Alisher
17 янв 2020, 13:57
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Эшли Янг бугун Италияга келади.

Футболчи бугун "Интер"га трансфери олдидан тиббий кўрикдан ўтади. Тиббий кўрикдан ўтиш Тошкент вақти билан соат 15:00да амалга оширилади.

Трансфер қиймати 1,5 миллион еврони ташкил этмоқда.

Янг жорий мавсум барча мусобақаларда 21та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.

Англия терма жамоаси футболчиси МЮга 2011 йилда "Астон Вилла"дан ўтган эди. Ундан олдин эса "Уотфорд" шарафини ҳимоя қилган ва шу клуб тарбияланувчиси ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: The Sun

Сўнгги янгиликлар

Барча ›