"Манчестер Юнайтед" футболчилари яна машина турар жойида машғулот ўтказишди ФОТО

Narzulla Saydullayev
18 окт 2016, 10:45
Жозе Моуриньо ўзининг бошқаларга ўхшамаслигини исботлашда давом этмоқда.

Кеча бўлиб ўтган "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" учрашувидан олдин "қизил иблислар" "Энфилд" стадиони ёнида жойлашган машиналар турар жойида машғулот ўтказишди. Ўтган-кетганлар юзларида кулгу билан футболчиларни томоша қилишди.

Эслатиб ўтамиз, Моуриньо бундай ўзгача машғулотларни биринчи марта ўтказмаяпти. Англия лига кубоги доирасидаги "Нортхэмптон"га қарши ўйиндан олдин ҳам футболчилар машина турар жойида шуғулланишганди.

Хабарингиз бор, "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" ўйинида 0:0 ҳисоби қайд этилди.




Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›