

Football Insider'нинг маълум қилишича, футболчи уч йиллик шартнома бўйича йилига 11,6 миллион евро маош олади. Унга шунингдек шартнома имзолагани учун 14 миллион евро бонус ҳам беришган.
МЮ футболчи учун рақобатда ғолиб чиқиш учун яхшигина сумма таклиф қилган. Ушбу мавсумда Эриксен учун "Брентфорд" (у ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини шу жамоада ўтказганди) ва собиқ клуби "Тоттенхэм" даъвогарлик қилганди. Ушбу клублар футболчига МЮ каби қизиқарли таклиф бера олмаганлар.



