"Манчестер Юнайтед" дарвозабонини сотади

Alisher
8 сен 2020, 17:37
"Манчестер Юнайтед" дарвозабони Серхио Ромеро клубдан кетади.

"Қизил иблислар" ижарадан Дин Хендерсонни ортга қайтаришди, шу сабаб клуб ортиқ 33 ёшли дарвозабонга эҳтиёж сезмаяпти.

Серхио Ромеро 2015 йилдан буён МЮда ҳаракат қилади. Бунга қадар эса "Монако", "Сампдория", АЗ ва "Расинг" (Авельянеда) клубларида тўп тепган.

Дарвозабон 2009 йилдан буён Аргентина терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Express Sport