"Манчестер Юнайтед" "Бавария" футболчисига қизиқмоқда

Alisher
18 янв 2020, 12:02
"Бавария" ярим ҳимоячиси Тьяго Алькантара фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.

Футболчи ва "Бавария" 1,5 йилдан сўнг тугайдиган шартномани узайтириш бўйича келиша олишмаяпти.

Мюнхенликлар Алькантара билан хайрлашишга тайёрлар ва ўйинчига "Манчестер Юнайтед" даъвогарлик қилмоқда.

Тьяго жорий мавсум барча мусобақаларда 29та ўйинда майдонга тушиб, 3та ассист қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, Испания терма жамоаси футболчиси "Бавария"га 2013 йилда "Барселона"дан ўтган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: The Sun

Сўнгги янгиликлар

Барча ›