"Манчестер Юнайтед" "Барселона" ўйинчисини трансфери қилмоқчи, клуб унга 7-рақамни беришга ҳам тайёр

Alisher
25 мар 2020, 17:37
МЮ "Барселона" футболчиси Антуан Гризманн билан шартнома имзоламоқчи.

Манчестерликлар Алексис Санчес кетиши ортидан 7-рақамни франциялик ўйинчига беришга тайёр.

Қайд этиш керакки, Гризманн 2017 йилда МЮга ўтишга яқин бўлган, аммо "Атлетико"га трансфер таъқиқи қўйилгандан сўнг футболчи Мадридда қолган эди.

"Барселона" Гризманни 100 миллион еврога сотишга тайёр, ундан тушган пул эса Неймар ёки Лаутаро Мартинеснинг трансферига сарфланади.

29 ёшли ҳужумчи жорий мавсум Ла Лигада 26та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 4та ассист қайд этган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo