

Инглиз клуби «Барселона» вингери Рафинья билан шартнома тузиш бўйича ишларни бошлаб юборди. «Қизил иблислар» бразилиялик футболчи учун Каталония клубига 90 миллион евро беришга тайёр.
Маълумот учун, Рафинья жорий мавсум барча мусобақаларда 22 та учрашувда майдонга тушган. Унинг ҳисобида 5 та гол ва 7 та голли узатма бор. Унинг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2027 йилга қадар мўлжалланган.



