"Манчестер Юнайтед" "Аякс" футболчиси билан шартнома имзолашига ишонмоқда

Alisher
10 июн 2022, 18:24
"Манчестер Юнайтед" Амстердамнинг "Аякс" клуби ҳужумчиси Антони билан битим тузишга ишончи комил.

22 ёшли Антони 2020 йилнинг июлида Нидерландия клуби ўйинчисига айланди. 

Бразилиялик футболчи 2021/22 йилги мавсум барча мусобақаларда 33та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол ва 10та ассист қайд этди.

Антони ва "Аякс" ўртасидаги келишув 2025 йилга қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Goal