

Маълумотларга кўра, "қизил иблислар" 24 ёшли футболчи учун Португалия клубига 55 млн. евролик таклиф тайёрламоқда. Ушбу таклиф яқин уч кун ичида юборилади.
"Спортинг" Фернандешни бу пулга қўйиб юбормайди ва инглиз клубидан 70 млн. евро талаб қилади.
Фернандеш "Боавишта" тарбияланувчиси ҳисобланади. Якунланган мавсумда ярим ҳимоячи Португалия чемпионатининг 33та учрашувида майдонга тушиб, 20та гол уришга муваффақ бўлган.



