"Манчестер Сити"га яна бир ҳимоячи келди
28 янв 11:29
Янгиликлар
"Манчестер Сити"га яна бир ҳимоячи келди
"Нью-Йорк Сити" ҳимоячиси Кристиан Макфарлейн "Манчестер Сити"га ўтди, деб хабар берди инглиз клуби расмий сайти.
Америка фуқаролигини ҳам олган 18 ёшли инглиз футболчиси эркин агент сифатида "Манчестер Сити" билан шартнома имзолади.

Макфарлейн чап қанот ҳимоячиси сифатида ўйнайди ва "Нью-Йорк Сити" тарбияланувчиси ҳисобланади. У "шаҳарликлар"нинг асосий таркибида 13 та учрашув ўтказган. Англия ёшлар терма жамоасида 3 та ўйинда майдонга тушган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Фикрлар