UZ

Сўнгги янгиликлар

"Манчестер Сити"га қарши муҳим баҳс олдидан "Реал" ҳимоячиси жароҳатидан қутилди Янгиликлар

"Манчестер Сити"га қарши муҳим баҳс олдидан "Реал" ҳимоячиси жароҳатидан қутилди

Эдер Милитао жароҳатидан фориғ бўлди.

"Реал" бош мураббийи Карло Анчелоттининг маълум қилишича, ҳимоячи жиддий жароҳатдан сўнг сафга қайтишга тайёр. У 232 кунни жароҳат туфайли ўтказиб юборган эди.

Мураббийнинг сўзларига кўра, бразилиялик 9 апрель куни "Манчестер Сити"га қарши бўладиган Чемпионлар лигаси ўйинида иштирок этишга тайёр.

"Милитао муҳим футболчи. Имкониятлар 50га 50 эмас, 70 "йўқ" фойдасига, 30 "ҳа"га" - деди Анчелотти.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
30 мар 20:09:54
REAL MADRID
2-taymda zaxiradan tushsayam katta gap
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика