

"The Sun"нинг хабар беришича, "шаҳарликлар" устози Хосеп Гвардиола 26 ёшли футболчини Илкай Гюндоганга ўринбосар сифатида кўрмоқда. Нидерландияликнинг асосий нуқтаси — марказий ярим ҳимоя, лекин у шунингдек, таянч зонада ҳам тўп тепа олади.
Де Йонг "Барселона"га "Аякс"дан 2019 йилда 86 миллион евро эвазига кўчиб ўтганди. Ўтган мавсум у "кўк-анорранглилар" сафида 43 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган ва 4 та голли узатма етказиб берган. Transfermarkt футболчи нархини 75 миллион евро деб баҳоламоқда.



