"Манчестер Сити" юлдузи Англия таъсиридаги мамлакатни Испанияники деб атади
16 июл 2024 21:35
Янгиликлар
"Манчестер Сити" юлдузи Англия таъсиридаги мамлакатни Испанияники деб атади
Англияни мағлуб этиб, қитъа чемпионлигини қўлга киритган испанлар Мадрид шаҳридаги Сибелес майдонида ўтган байрам ташкил этишди. Унда футболчилар томонидан дил изҳорлари айтилиб, турли қўшиқлар айтилди.
Тантанада "қизил фурия" ярим ҳимоячиси Родрининг сўзлари диққат марказида бўлди. У ўнг минглаб мухлислар қаршисида Англия таъсири остида бўлган Гибралтарни Испанияники дея куйлади.
Терма жамоа сардори Альваро Мората унинг қаршисига бориб, "Англия Премьер-лигасида ўйнаётганингни унутма, дўстим", дея эслатган. Родри эса "Менга фарқи йўқ", дея жавоб берган.
Эслатиб ўтамиз, Пиреней яриморолида жойлашган Гибралтар узоқ йиллардан бери Британия ва Испания ўртасидаги мунозарали ҳудуд ҳисобланади. Британия 1713 йилдан бери ҳудудни назорат қилади, бироқ испанлар бу ерларни ўз мамлакатига қайтарилиши керак деб ҳисоблайди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар