UZ

"Манчестер Сити" ёзда катта трансферга қўл урмоқчи Янгиликлар

"Манчестер Сити" ёзда катта трансферга қўл урмоқчи

"Манчестер Сити" "Кристал Пэлас"га ярим ҳимоячи Майк Олисе бўйича катта таклиф тайёрламоқда.

"Шаҳарликлар" 60 миллион фунт стерлингдан ортиқ тўлашлари мумкин. Ўйинчининг хизматларига "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдирмоқда.

22 ёшли француз 2021 йилдан бери Лондон клубида ўйнайди. У жорий мавсум жамоа таркибида 11та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 3та ассист қайд этди.

Transfermarkt портали ўйинчини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика