"Манчестер Сити" ёш футболчилар трансфери қоидасини бузганликда шубҳаланмоқда
21 сен 2017 18:45
Янгиликлар
"Манчестер Сити" ёш футболчилар трансфери қоидасини бузганликда шубҳаланмоқда
ФИФА ёш футболчиларнинг трансферида қоидабузарликка йўл қўйишга уринган клубларни аниқлаш борасида текширув ишларини ўтказмоқда.
Маълумотларга кўра, айни дамда "Челси" ва "Манчестер Сити" шубҳа остида.
Майда Премьер-лига "шаҳарликлар"ни худди шу иш бўйича жазолаган эди. Клуб 338 минг фунт жаримага тортилган ва академия футболчилари билан шартнома тузишга таъқиқ олган.
"Челси"дагилар эса барча айбловларни рад этишмоқда ва текширувлар натижасида ҳеч нарса аниқланмаслигига ишонишмоқда.
Фикрлар