"Манчестер Сити" январда Гвардиоланинг клубдаги келажаги бўйича қарор қабул қилишини кутмодқа

Alisher
20 ноя 2024, 00:20
"Манчестер Сити" раҳбарияти жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола 2025 йилнинг январида клубдаги келажаги бўйича қарор қабул қилишини кутмоқда.

Эслатиб ўтамиз, испаниялик мутахассиснинг "шаҳарликлар" билан амалдаги келишуви бўлажак ёзга қадар мўлжалланган.

"Манчестер Сити" Гвардиоланинг клубдаги келажаги жорий мавсумнинг сўнгги ойларида совринлар учун бўладиган курашда жамоани чалғитиб қўйиши мумкинлигидан қочмоқчи. Қайд этилишича, испаниялик мутахассиснинг ўзи ҳам буни истамайди.

"Манчестер Сити"да Гвардиоланинг жойига эҳтимолий номзод сифатида "Байер" бош мураббийи Хаби Алонсо кўрилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: ESPN

Сўнгги янгиликлар

Барча ›