“Манчестер Сити” “янги Роналду”га қизиқиб қолди

Жоау Фелиш учун ҳақиқий жанг бошланмоқда.

“Шаҳарликлар” “Бенфика”нинг 19 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жоау Фелишни Европа Лигасининг 1/8 финалидан ўрин олган “Динамо З”га қарши ўйинда кузатгани маълум бўлди. “Сити” футболчини ёздаёқ ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Бироқ “янги Роналду” учун ҳозирда “Реал”, “Барселона”, “Атлетико М”, “Манчестер Юнайтед”, “Ювентус”, “Милан” ва “Боруссия Д” ҳам кураш олиб бормқода. Унинг “Бенфика” билан шартномасида товон пули 120 млн евро сифатида кўрсатилган.


Манба: ESPN