"Манчестер Сити" якунланаётган 10 йилликда ўз майдонида ютқазиш борасида энг яхши натижани қайд этди

Mirjalol Normatov
31 дек 2020, 21:28
"Манчестер Сити" сўнгги 10 йилликда АПЛнинг қолган жамоаларига нисбатан ўз майдонида яхши ўйин кўрсатмоқда.

АПЛ жамоалари ичида "Манчестер Сити" чемпионат доирасида ўз майдонида ўтган 191 ўйинида атиги 20 бора (10,5 %) мағлуб бўлган.

Иккинчи ўринда эса "Ливерпуль" ("Энфиль"даги 190 ўйинда 23 мағлубият, 12,1 фоиз) ва 3-поғонада "Манчестер Юнайтед" ("Олд Траффорд"даги 190 ўйиндан 25тасида мағлубият, 13,2 фоиз).

шунингдек, кучли бешликка "Арсенал" (191 ўйинда 26 мағлубият, 13,6 фоиз) ва "Челси" ("Стэмфорд Бриж"даги 190 ўйинда 26 мағлубият , 13,7 фоиз) каби жамоалар жой олишган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: OPTA

Сўнгги янгиликлар

Барча ›