“Манчестер Сити” хўжайинлари яна бир клубни сотиб олади
05 мар 2020 09:05
Янгиликлар
Қайд этилишича, City Football Group компанияси Франциянинг “Нанси” клубини сотиб олишга яқин турибди. Клубнинг амалдаги президенти Жак Руссело “Нанси” сотилган тақдирда ҳам яқин икки мавсум ўз лавозимида қолади.
Эслатиб ўтамиз, City Football Group компанияси айни дамда “Манчестер Сити”, “Нью-Йорк Сити”, “Мельбурн Сити” каби клубларга эгалик қилади.
Фикрлар