“Манчестер Сити” Ван Дейк учун 50 миллион фунт тўлашга тайёр

Aslanov Jasurbek
17 июн 2017, 23:35
“Шаҳарликлар” ёзги трансфер пайтида “Саутгемптон”нинг 25 ёшли ҳимоячиси Виржил ван Дейкни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Ушбу футболчи учун “Сити” 50 миллион фунт тўлашга тайёр. Аммо ўз навбатида “Саутгемптон” ван Дейкни 80 миллиондан камига сотмоқчи эмас.

Илгарироқ “Ливерпул” ҳам ушбу футболчи билан қизиққанди. Аммо кейинчалик мерсисайдликлар ҳимоячи учун курашдан четга чиқишди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: http://ninetyminutesonline.com/