

Маълумотларга кўра, Иньестани "Манчестер Сити"га таклиф қилиш фикри футболчи билан яхши таниш бўлган Хосеп Гвардиоладан чиққан. ПСЖ ҳам вазиятни кузатмоқда.
Олдинроқ, 33 ёшли ярим ҳимоячи ёзда Хитой клубларидан бирига ўтиши эълон қилинган эди.
Жорий мавсум футболчи ЛаЛиганинг 25та учрашувида майдонга тушиб, 1та гол урди ва шунча голли пас берди.


