

Англиялик дарвозабон "Милан"да Пепе Рейнанинг ўрнини эгаллаши мумкин.
Хабарларга кўра, испаниялик посбон Бирмингемнинг "Астон Вилла" жамоасига ўтишга яқин.
Жо Милан клуби билан жорий мавсумнинг сўнггига қадар шартнома имзолаши мумкин.
Харт жорий мавсум АПЛда умуман майдонга тушмади. Эслатиб ўтамиз, Жо олдинроқ 2016/17 йилги мавсумда "Торино"да ижара асосида ўйнаган.
Эслатиб ўтамиз, Харт 2006-2018 йиллар давомида "Манчестер Сити" шарафини ҳимоя қилган.



