

Манбага кўра, "шаҳарликлар" жароҳат олган Родрининг ўрнига "Реал Сосьедад" ярим ҳимоячиси Мартин Субименди ва "Ньюкасл" ярим ҳимоячиси Бруно Гимараэсни кўриб чиқмоқда.
Инглиз клуби "Бавария" ярим ҳимоячиси Жамол Мусиала ва "Байер" футболчиси Флориан Вирцга ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Шунингдек, "Манчестер Сити" ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи ва шунинг учун "Кристал Пэлас" ҳимоячиси Марк Гехини жалб этиш истагида.



