"Манчестер Сити" Санега ўринбосар топди

Alisher
29 июн 2020
"Бёрнли" ярим ҳимоячиси Дуайт Макнил "Манчестер Сити"га ўтиши мумкин.

20 ёшли англиялик футболчи "шаҳарликлар" бош мураббийи Пеп Гвардиоланинг трансфер мақсадларидан биридир.

Макнил "Бавария"га кетиши кутилаётган вингер Лерой Саненинг ўринбосари сифатида кўрилмоқда.

Дуайт 2014 йилга қадар "Манчестер Юнайтед" академиясида тўп тепган, шундан сўнг "Бёрнли"га йўл олган.

Макнил жорий мавсум АПЛ доирасидаги 31та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 6та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: ESPN