

"Шаҳарликлар" майдон марказини мустаҳкамлаш учун "Бавария" ярим ҳимоячи Александар Павловични сотиб олмоқчи. Ушбу трансфер Родрига ўринбосар сифатида кўрилмоқда.
Маълумот учун, Павлович жорий мавсум 13 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 1 та гол бор. Унинг немис гранди билан тузган шартномаси 2029 йилнинг ёзида якунланади. Трансфермаркт нашри ярим ҳимоячини 55 миллион еврога баҳолаган.



