

"Шаҳарликлар" ҳали хеч қачон парижликларга мағлуб бўлишмаган. Улар иккита ўйинда ғалаба қозонганлар. Яна иккита учрашувда эса дуранг қайд этилган.
Жамоалар илк маротаба 2008 йилда УЕФА кубогида ўйнашган ва ўйин 0:0 ҳисобидаги дуранг билан тугаган.
2016 йилнинг апрелида эса ЕЧЛ чорак финалида 2:2 ҳисобидаги дуранг, шунингдек "Сити"нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси қайд этилган.
Кечаги ўйинда инглизлар яна ғалаба қозонишди.
Жамоалар ўртасидаги навбатдаги ўйин 4 май куни ўтказилади.



