

Ҳимоячи Эмерик Лапорт ва хавбек Риёд Маҳрезларнинг коронавирус учун тестлари мусбат натижани кўрсатди.
Икки ўйинчи ҳам Премьер-лига ва Буюк Британиянинг карантин борасидаги протоколларига амал қилган ҳолда ўзларини изоляция қилишган.
Иккала ўйинчида ҳам коронавирус белгилари йўқ. "Ман Сити" мавсумдаги илк ўйинини АПЛ 2-тур доирасида "Вулверхэмптон" (21 сентябрь)га қарши ўтказади.



