

58 ёшли мухлис 2018 йилнинг декабрь ойида "Борнмут"га қарши ўйинда киритилган голни нишонлаш чоғида футболчи томон ирқий камситувчи имо-ишоралар кўрсатган.
Мухлис судда ўша паллада ҳиссиётларга берилганини ва қилган ишидан пушаймон бўлганини маълум қилди. Ундан ташқари, Стерлинг ҳам ушбу камситишни кўрмаган ва бу ҳолат видеога тушиб қолганди.
Суднинг якуний қарорига кўра, мухлис 5 йил давомида стадионларга бориши тақиқлаб қўйилди. Шунингдек, 200 соат давомида у жамоат ишларида қатнашади.



