
"Шаҳарликлар" раҳбарияти Милнернинг ҳафталик маошини 130 минг фунтдан 160 минг фунтгача кўтаришга тайёр. Олдинроқ Жеймс "Арсенал" ва "Ливерпуль" билан музокара олиб бораётгани маълум қилинган эди.
Милнер жорий мавсумда Премьер-лиганинг 31та учрашувида майдонга тушди ва 6та голли пас бериб, 5та голга муаллифлик қилди.