"Манчестер Сити" Мессини кузатмоқда. У тез орада жамоадан кетиши мумкин
06 фев 2020 13:10
Янгиликлар
"Манчестер Сити" Мессини кузатмоқда. У тез орада жамоадан кетиши мумкин
"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси "Манчестер Сити" қизиқишларига сабаб бўлмоқда.
Яқинда "Барса" спорт директори Эрик Абидаль ва Месси ўртасидаги келишмовчилик содир бўлди. "Манчестер Сити" эса Месси атрофида бўлаётган вазиятни диққатлик билан кузатмоқда.
Мессининг "Барселона" билан тузган шартномаси 2021 йилга қадар мўлжалланган, аммо у мавсум сўнггида жамоадан текинга кетиш ҳуқуқига эга. Хабарларга кўра, Абидаль билан бўлаётган вазият сабаб Лео "Барса"дан кетиши ҳам мумкин.
Мессининг "шаҳарликлар" бош мураббийи Хосеп Гвардиола билан муносабати сабаб у "Барселона"дан кетган тақдирда, аргентиналик учун курашда етакчи клуб "Сити" бўлади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар