

29 ёшли футболчи жорий мавсум ижара асосида "Торино" сафида ўйнамоқда, аммо ёзда Туманли Альбионга қайтади. Италия клуби раҳбарияти ижарани узайтирмоқчи эди, аммо "шаҳарликлар" бунга қизиқмаяпти.
Маълумотларга кўра, "Манчестер Сити" раҳбарияти Хартни сотиш пайида. Англия терма жамоаси посбони 15 млн. фунтга баҳоланмоқда. Жо Хартнинг "шаҳарликлар" билан шартномаси 2019 йилнинг ёзигача давом этади.
"Торино"дагилар Хартни харид қилишдан хурсанд бўлишарди, аммо клубнинг молиявий имкониятлари чегараланган. "Эвертон", "Вест Хэм" ва "Челси" футболчини сотиб олмоқчи.



