

Эслатиб ўтамиз, "шаҳарликлар"нинг янги бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоага келиши билан унга асосий таркибда жой йўқ эканлигини айтиб ўтди. Шу сабабли ҳам дарвозабон "Торино"га ижарага кетишга мажбур бўлди. Бироқ, "Сити" раҳбарияти ижара муддати тугаганидан сўнг ҳам уни қайтиб олишни режалаштирмаяптилар.
Шу сабабли ҳам "шаҳарликлар" дарвозабон билан 2019 йилгача тузилган шартномани 9 миллион фунт эвазига бекор қилишга тайёрлар.



