"Манчестер Сити" испаниялик хавбекни сотиб олди

Eldor Akmurzayev
9 авг 2019, 00:15
«Жирона» ярим ҳимоячиси Педро Порро «Манчестер Сити» аъзосига айланди.

Бу ҳақда жироналиклар расмий сайти хабар бермоқда. 

19 ёшли хавбек «шаҳарликлар» билан 2024 йилга қадар шартнома имзолаган бўлиб, унинг трансфер нархи 12 млн. евро атрофини ташкил қилгани тахмин қилинмоқда. Порро ЛаЛиганинг ўтган мавсумида 32 ўйин ўтказиб, 4та голли узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйди. 

Эслатиб ўтамиз, «Сити» раҳбарлари «Жирона»нинг эгаси ҳам ҳисобланади ва клуб янги мавсумни Сегундада ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: gironafc.cat