"Манчестер Сити" Габриэль Жезус трансфери ҳақида эълон қилди

Aslanov Jasurbek
19 янв 2017, 16:10
"Манчестер Сити" ҳужумчи Габриэль Жезус "шаҳарликлар" футболчисига айланганини эълон қилди.

19 ёшли футболчи "Сити"га "Палмейрас"дан ўтди.

Бразилиялик ҳужумчи "шаҳарликлар" сафида 21 январдаёқ дебют қилиши мумкин. Шу куни "Манчестер Сити" АПЛнинг 22-турида "Тоттенхэм" билан ўйнайди.

"Манчестер Сити" билан совринлар қўлга киритмоқчиман. Бу жамоа доимо юқори ўринлар учун курашади. Жамоани Гвардиола бошқараётгани туфайли шу қарорга келдим" - дейди футболчи.

Жезус "Сити"да 33-рақамда ўйнайди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com