«Манчестер Сити» Бонуччига йилига 8 млн евро маош тўламоқчи

Narzulla Saydullayev
10 июл 2016, 14:10
«Манчестер Сити» «Ювентус» ҳимоячиси Леонардо Бонуччини сотиб олиш фикридан қайтгани йўқ.

«Сити» 29 ёшли Италия терма жамоаси аъзосига 5 йиллик шартнома ва йилига 8 миллион евро маош таклиф қилмоқда. Бонуччи Турин клубида 3,7 миллион маош олади.

«Ювентус» унинг маошини 4,5 миллион еврогача кўтармоқчи.

«Сити» Бонуччи учун Турин клубига 60 миллион тўлашга тайёр, бироқ Италия чемпиони уни сотмоқчи эмаслар.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: gazzettaworld.gazzetta.it