"Манчестер Сити" бир жамоадан икки футболчини кузатмоқда

Alisher
15 ноя 2019
"Манчестер Сити" марказий ҳимояни кучайтириш мақсадида Жонни Эванс ва Чаглар Суюнчиларни кузатмоқда.

"Шаҳарликлар" юқоридаги икки футболчи билан ёзда жамоадан кетган Венсан Компанини ўрнини ёпишга ҳаракат қилишади.

Эмерик Ляпорт жиддий жароҳат олган, Никлас Отаменди ва Жон Стоунзлар ишончсиз ҳаракат қилишмоқда. Ҳимояда эса асли ярим ҳимоячи бўлган Фернандиньо нисбатан ишончни оқламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жонни Эванс ва Чаглар Суюнчи жорий мавсум "Лестер"нинг АПЛдаги барча ўйинларида қатнашишди.


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sports