"Манчестер Сити" АПЛда иккинчи ўриндан устунлиги 14 очкога етди (турнир жадвали)
04 мар 2021 09:11
Янгиликлар
"Манчестер Сити" АПЛда иккинчи ўриндан устунлиги 14 очкога етди (турнир жадвали)
Англия чемпионатида етакчилик қилаётган "Манчестер Сити" иккинчи ўриндаги жамоадан 14 очкога ўзиб кетмоқда.
Пеп Гвардиола шогирдлари АПЛнинг 29-турида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда (4:1) мағлуб этди. Клубнинг энг яқин таъқибчилари "Манчестер Юнайтед" ва "Лестер" дуранг қайд этишди.
Эндиликда "Сити"да 65 очко мавжуд. МЮ ва "Лестер" мос равишда 51 ва 50 очкодан тўплаган.
Фикрлар