"Манчестер Сити" АПЛ раҳбариятини судга берди
05 июн 2024 01:50
Янгиликлар
"Манчестер Сити" АПЛ раҳбариятини судга берди
"Манчестер Сити" Англия Премьер-лигаси раҳбариятини судга берди.
Манбага кўра, "шаҳарликлар" лигани алоқадор томонлар билан битимлар бўйича дискриминацияда айбламоқда.
Премьер-лига раҳбарияти клубларга клуб эгалари билан боғлиқ бўлган компаниялар билан шартномалар тузишни тақиқлайди. "Манчестер Сити" бу қарорни Яқин Шарқ мамлакатлари вакилларига нисбатан камситиш, деб ҳисоблайди.
6 февраль куни Премьер-лига "Манчестер Сити"ни кўпгина молиявий қоидаларни бузганликда айблади. Маълумотларга кўра, клуб 2009/10 йилги мавсумдан 2017/18 йилги мавсумгача молиявий фейр-плей қоидаларини бузган. Агар айбдор деб топилса, "Сити"ни бир қатор жазолар кутмоқда, жумладан, клубдан очколар олиб ташланиши мумкин.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар