

“Вест Бромвич” 43-дақиқада “Сити” ҳимоячиси Рубен Диашнинг автоголи эвазига ҳисобни тенглаштирди. Якунда ушбу гол ўйиндаги сўнггиси бўлди ва томонлар 1:1 ҳисобидаги дурангга рози бўлди.
Натижада “Манчестер Сити”нинг жорий мавсум барча мусобақалар доирасида давом этиб келаётган қуруқ ўйинлар cерияси 608 дақиқа деганда якунига етди.
Сўнгги бор “Челси” дарвозасини АПЛ доирасида 21 ноябрда “Тоттенхэм” ярим ҳимоячиси Жовани Ло Чельсо ишғол қилганди (2:0). Шундан сўнг “шаҳарликлар” кетма-кет 6 та қуруқ ўйин ўтказди.



