

Пеп Гвардиола шогирдлари кетма-кет учта расмий учрашувда гол уришмаган. Бу ҳодиса "шаҳарликлар" билан 2007 йил мартидан буён биринчи марта содир бўлди.
Эслатиб ўтамиз, "Ман Сити" Англия Суперкубоги доирасида "Лестер" (0:1)га ҳамда ўтган мавсум Чемпионлар лигаси финалида "Челси"га (0:1) ютқазганди.
"Шаҳарликлар"нинг навбатдаги ўйини 21 август куни бўлиб ўтади. Жамоа АПЛнинг 2-турида "Норвич" билан куч синашади.



