“Манчестер Сити” 10 кунга ҳимоячисидан айрилди

Жон Стоунс сафдан чиқди.

Англия терма жамоаси аъзоси Жон Стоунс АПЛнинг 3-турида “Манчестер Сити”га ёрдам бера олмайди. Футболчи сонидан олган жароҳати сабаб 10 кун майдонга туша олмайди.

Стоунс ушбу жароҳатни “Тоттенхэм”га қарши ўйинда орттириб олган.

Маълумот учун, АПЛ 3-турида “Сити” сафарда “Борнмут” меҳмони бўлади. Беллашув 25 август куни бўлиб ўтади.


Манба: Football24