

8 TV'даги Rondeando дастурида Холанднинг "Барселона"га ўтишни афзал кўраётгани борасида маълумот янгради.
Олдинроқ "Барселона" президенти Жоан Лапорта клуб молиявий муаммоларни бошдан кечираётганига қарамай, Эрлинг Холанд билан шартнома имзолаш учун имкон борлигини айтган эди.
Эрлинг Холанд "Боруссия"да жами 2 йил давомида барча мусобақаларда 75та ўйинда майдонга тушиб, 76та гол уришга эришди.



