UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  0 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  2 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  8 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  23 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  20 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0

Манба: “Соккер клуб” кўрсатуви туфайли Имомхўжаевлар “Спорт” каналидан четлаштирилган Янгиликлар

Манба: “Соккер клуб” кўрсатуви туфайли Имомхўжаевлар “Спорт” каналидан четлаштирилган

Теглар :  Спорт ТВ
Сўнгги кунларда “Спорт” телеканали ходимларидан бир нечтаси ўз вазифасидан озод этилгани ҳақида миш-мишлар юрибди.

Норасмий манбаларнинг маълум қилишича, улар орасида шарҳловчилар Зафар ва Диёр Имомхўжаев номлари ҳам бор.

Янги йилга саноқли кунлар қолганида “Спорт” телеканали директор ва директор ўринбосарисиз қолганди. Лавозимга тайинланганига бир йилдан ошмаган бир вақтда канал директори Алишер Ҳошимов, қўшимчасига унинг ўринбосари Зоҳир Тошхўжаев ишдан олинганди. Янги йилдан кейин эса улар сафига юқорида номлари келтириб ўтилган шарҳловчилар ҳам қўшилган.

Айни кунларда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати давом этмоқда. Унинг шарҳларида Зафар ва Диёр Имомхўжаев иштирок этмаётгани ҳам миш-мишларнинг асосли эканидан далолат беради. Даврон Файзиев Қатарда бўлиб тургани ва Доҳанинг ўзидан репортаж қилинмаётганлигини инобатга оладиган бўлсак, асосий юк Дилшодбек Тўхтабеков, Мурод Ризаев, Элдор Мустафоев каби шарҳловчиларга тушган. Ёрдам тариқасида Ҳасан Турдиалиев ҳамда Норбек Ниёзов ишга жалб қилинган.

Зафар Имомхўжаев шу кунга қадар “Трансляция” студияси бош муҳаррири сифатида фаолият юритиб келаётганди. Эндиликда унинг муаллифлигида 10 йилдан буён эфир юзини кўриб келаётган “Футбол шарҳи” кўрсатуви ҳам тўхтайди. “Спорт” телеканалида олий лига ўйинларини ёритиб борадиган, терма жамоалар иштирокидаги ўйинлар таҳлили ва умуман ўзбек футболидаги ўзгаришлар ҳақида маълумот берувчи бошқа кўрсатув йўқ.

Диёр Имомхўжаев муаллифлигидаги “Соккер клуб” кўрсатуви ҳам эндиликда эфирга узатилмайди. Сўнгги бор 1 декабрь куни кўриниш берган “Соккер клуб” норасмий манбаларга кўра, каналдаги ўзгаришларга асосий сабаб сифатида кўрсатилмоқда. Шарҳловчининг ўзи ижтимоий тармоқларда унга берилаётган саволларга ҳозирча жавоб қайтараётгани йўқ.

Kun.uz муҳаррири томонидан берилган саволга жавоб қайтаришни истамаган Диёр Имомхўжаев, балки кейинроқ бу ҳақда маълум қилишини айтиб ўтган.


Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика