Манба: Ўзбекистон халқаро турнирда Миср билан ўйнаши мумкин

Sherzod Nurmatov
10 окт 2025, 12:19
"Yallakora" нашри хабарига кўра, Фабио Каннаваро қўл остидаги Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида халқаро мусобақада иштирок этади.

Маълумотларга кўра, БАА мезбонлик қиладиган турнирда Ўзбекистон, Эрон, Кабо-Верде ва Миср иштирок этади. Ҳар бир терма жамоа иккита рақибга қарши ўйнайди.

Мазкур мусобақа ноябрь ойидаги ФИФА кунлари (10-18 ноябрь) доирасида ташкил этилади.

Аввалроқ ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов миллий жамоа кейинги ой Дубайдаги халқаро мусобақада қатнашиши мумкинлигини маълум қилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Yallakora

Сўнгги янгиликлар

Барча ›