Манба: "Милан" Тонали билан шартномани узайтиради

Sherzod Nurmatov
9 сен 2022, 14:50
"Милан" ярим ҳимоячи Сандро Тонали билан янги шартнома имзолайди.

Тонали бугун италиялик футболчи "россонери" билан шартномани 2027 йилгача узайтиради. Ярим ҳимоячининг маоши йилига 2,8 миллион еврони ташкил қилади, дея хабар берди журналист Николо Скира.

Тоналининг "Милан" билан амалдаги келишуви 2026 йилгача мўлжалланган.

Аввалроқ миланликлар асосий ҳимоячиларидан бири сафдан чиққани ҳақида хабар берилган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira

Сўнгги янгиликлар

Барча ›