Манба: Мбаппени Мадридда кутишмоқда

Sherzod Nurmatov
24 авг 2021
Франция ва ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе "Реал Мадрид"га ўтишга яқин турибди.

"Marca" нашри бош муҳаррири Хосе Феликс Диаснинг сўзларига кўра, Мбаппе билан шартнома имзолаш учун иккита зарур шарт бажарилиши кутилмоқда:

1. Мбаппе ПСЖ билан шартномани узайтиришдан бутунлай воз кечиши.

2. ПСЖнинг қатарлик эгалари трансфер музокараларига киришишлари керак.

Манбага кўра, Мбаппени кўп йиллар давомида "Реал" ўйинчисига айлантиришга бўлган уринишлар тез орада ҳақиқатга айланиши мумкин.

Қатарликлар эгалик қилувчи ПСЖ футбол клуби ниҳоят, "Реал"да ўйнашни истаган футболчиси борлигини тушуниб етди.

Қайд этилишича, Мбаппе энди Мадридга ҳар қачонгидан ҳам яқинроқ.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Marca