Манба: "Челси" Жексонни ижарага беради

Sherzod Nurmatov
21 авг 2025
"Челси" ҳужумчи Николас Жексонни сотиб олиш имконияти билан ижарага беришга тайёр.

Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс маълумот берди.

Манбага кўра, лондонликлар буни қизиқиш билдирган клублар, жумладан, "Астон Вилла", "Ньюкасл" ва "Милан"га маълум қилган. Қайд этилишича, ижара 11,5 миллион еврони ташкил қилади ва ҳозирда сотиб олиш суммаси 92 миллион евродан ошади.

Ҳужумчи 2023 йилнинг ёзида "Вильярреал"дан "Челси"га ўтганди. Бу давр ичида Жексон барча турнирларда 81 ўйинда қатнашиб, 30 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: x.com/JacobsBen